Telegram Group & Telegram Channel
Forwarded from Ta'lim nazorati
#Огоҳ_бўлинг
#Нодавлат_ташкилотлар

Лицензияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Сўнгги пайтларда Таълим инспекцияси телеграм ботига (@uztdi) айрим фуқаролар “IDU – INTERNATIONAL DIGITAL UNIVERSITY” томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида номи келтирилган таълим ташкилотига Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш бўйича тегишли лицензия тақдим этилган бўлиб, мазкур ҳужжат мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган.

Яъни ушбу лицензия Ўзбекистон олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

Мазкур таълим ташкилоти томонидан Таълим инспекциясига олий таълим хизматини кўрсатиш учун тегишли тартибда ариза топширилган бўлиб, айни кунларда мазкур мурожаат ўрганиш жараёнида.

Таъкидлаш лозим, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори асосида амалга оширилади.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда нодавлат таълим ташкилотлари сони бир неча баробарга ошиб, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўзаро соғлом рақобат муҳити шаклланмоқда.

Мазкур жараёнларда Таълим инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тизимини соддалаштириш билан бирга, талабгорларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилган.

2018 – 2020 йиллар оралиғида лицензияга эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони эса 13 тани ташкил этган бўлса, амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасида 2021 йилда 21 та, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи ичида яна 2 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

Фуқароларимизнинг юқоридаги каби ҳолатларда алданиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтига Нодавлат олий таълим ташкилоти рўйхати жойлаштирилиб, бу ерга лицензия олган таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Юқорида номи келтирилган муассасага олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятларини қонуний асосда юритишлари учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

Шунингдек, нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли лицензияни олганларидан кейингина фуқароларимиз ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширишлари мақсадга мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://www.tg-me.com/uztdi

tg-me.com/algoritm_consulting/789
Create:
Last Update:

BY ALGORITM CONSULTING

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/algoritm_consulting/789

View MORE
Open in Telegram

ALGORITM CONSULTING Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Mr. Durov launched Telegram in late 2013 with his brother, Nikolai, just months before he was pushed out of VK, the Russian social-media platform he founded. Mr. Durov pitched his new app—funded with the proceeds from the VK sale—less as a business than as a way for people to send messages while avoiding government surveillance and censorship.

The STAR Market, as is implied by the name, is heavily geared toward smaller innovative tech companies, in particular those engaged in strategically important fields, such as biopharmaceuticals, 5G technology, semiconductors, and new energy. The STAR Market currently has 340 listed securities. The STAR Market is seen as important for China’s high-tech and emerging industries, providing a space for smaller companies to raise capital in China. This is especially significant for technology companies that may be viewed with suspicion on overseas stock exchanges.

ALGORITM CONSULTING from ye

Telegram ALGORITM CONSULTING
FROM USA